Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Самарқандда «Газель» «Матиз» билан тўқнашди
Бугун, 11 июнь куни соат тахминан 14:40да Самарқанд вилояти Пайариқ тумани йўлида, Имом ал Бухорий мажмуаси томон бурилишда йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Kun.uz мобил мухбирининг хабар беришича, бурилишдаги тиғиз йўлда «Газель» микроавтобуси ва «Матиз» русумли енгил автомобиль тўқнашган.

Тўқнашув натижасида ҳар икки автомобиль ағдарилиб кетган ва кейинчалик атрофдагилар ёрдамида тик ҳолатга келтирилган.
«Газель» Самарқанд-Пайариқ йўналишида қатновчи йўловчилар билан тўла бўлган.

Жабрланганлар бўйича маълумот йўқ.
Ҳозирча мазкур ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилмади.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026