Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд ажрими: Яшнободдаги «қўриқчи» тадбиркорлар мулкини бузиш тақиқланди ва шаҳар ҳокими қарори вақтинча тўхтатилди
Kun.uz сайти орқали «Яшнободдаги «қўриқчи» тадбиркорлар. Янги кўприк тадбиркорларга қимматга тушмоқда» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган эди.
Унда «Mirkamol Plyus Servis» МЧЖ раҳбарлари тадбиркорлар Фахриддин Эркинов ва Собиржон Раҳматов Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида (эски Тараққиёт) қонуний асосда 4 қаватли бино қуришаётган вақтда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Яшнобод туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатларидан норозилиги ёритилганди. Мақолада ҳокимлик мансабдор шахслари Вазирлар Маҳкамасининг 97-сонли қарори ҳамда Президентнинг 3456-фармонига зид ҳаракат қилиб, тадбиркор қураётган бинони бузишмоқчи бўлгани ҳақида ёзилганди.
Шундан сўнг судга мурожаат қилган тадбиркорларнинг дастлабки ҳимоя чорасини кўриш ҳақидаги аризаси Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан қаноатлантирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz мухбирига маълум қилди.
Хусусан, ажримга асосан аризачи «Mirkamol Plyus Servis» МЧЖнинг Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Тошкент шаҳар Яшнобод туман ҳокимияти мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатига нисбатан шикоят аризаси кўриб чиқилгунга қадар, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида жойлашган «Миркамол Плюс Сервис» МЧЖга тегишли бинони бузиш ишларини амалга ошириш тақиқланди ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йилдаги 795-сонли қарори ижроси вақтинчалик тўхтатилди.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026