Организмимиз – тартибга солинган механизм. У ўзига зарур нарсани доимо билади. Агар рационда сизга бирор нима етишмаса, у буни албатта кўрсатади.

Ёғларнинг аёллар учун фойдаси
Кўпчилик ҳозир ҳам ёғни рациондан чиқариб ташлаш зарур деб ҳисоблашади, ахир айнан у семиришга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ бу фикр тўғри эмас.
Ёғлар бошқа элементлар каби организм учун зарур. Takprosto.cc таҳририяти организмда ёғ етишмаслигини кўрсатадиган 10 та асосий белгиларни тайёрлади.
Ёғ етишмовчилигининг белгилари
Доимий очлик ҳисси
Айнан ёғлар очлик ҳиссини назоратда ушлашда ёрдам беради. Унинг ўртача миқдори келаси сафар ортиқча еб юбормасликда ёрдам берадиган ёқимли тўқликни ҳис этишда қўл келади.
Кўпчилик ўзини очлик билан қийнаб, кейин чидай олмаганидан ортиқча овқат истеъмол қилгани учун оза олишмайди. Кейинчалик цикл ҳар сафар такрорланаверади. Ёғларнинг организм учун фойдаси шундаки, у қондаги глюкоза миқдорини ушлаб туради, бу эса озишга катта таъсир кўрсатади.
Ҳатто оз миқдордаги ёғ ҳам сизга овқатни камроқ истеъмол қилишда ёрдам беради.
Рангсиз, қуруқ тери
Соғлом одамнинг юзи соғлом ялтираб туриши керак. Қуруқ тери организмга фойдали ёғлар етишмаётганини билдиради. Рационингизга бироз ёнғоқ, балиқ мойи ва авокадони киритинг. Бир ҳафтадан кейин ғаройиб натижага гувоҳ бўласиз.
Кучсиз тирноқ ва сочлар
Бу муаммо аёллар учун, айниқса, қўрқинчли. Ахир айнан чиройли соч ва тирноқлар ўзимизни гўзал ва жозибадор ҳис этишда ёрдам беради.
Рациондан ёғларни бутунлай чиқариб ташлайдиган парҳезлардан эҳтиёт бўлинг. Бундай парҳез ёрдамида озиш мушкул, сочлар ва тирноқлар гўзаллигини эса бир неча ҳафтада йўқотиш мумкин.
Совқотиш ҳисси
Ҳатто жазирамада ҳам совқотяпсизми – хавотирланинг. Бундай белги иссиқлик алмашинувингиз жиддий бузилганини билдиради. Ахир айнан ёғлар организмдаги иссиқликни ушлаб туришда ёрдам беради.















