Ўзбекистон | 14:40 / 25.06.2019
12275
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон темир йўллари» Арисдаги портлаш муносабати билан айрим йўналишларда поездлар ҳаракатини вақтинча тўхтатди

«Ўзбекистон темир йўллари» АК матбуот хизмати Қозоғистоннинг Арис шаҳридаги ҳарбий қисмда юз берган портлаш муносабати айрим поездлар ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

«Ўзбекистон темир йўллари»нинг баёнотида айтилишича, «Қазақстан темир жоли» миллий компанияси АЖ томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айрим йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Қуйидаги йўловчи поездларининг Арис станцияси орқали ҳаракати қайта ишга тушишига қадар вақтинча тўхтатилади:

№5/6   Тошкент – Москва

№149/150  Андижон – Москва

№315/316  Тошкент – Қозон

№369/370  Тошкент – Новосибирск

№381/382  Тошкент – Уфа

№365/366  Тошкент – Челябинск

№321/322  Олмаота – Нукус

№2/1  Олмаота – Тошкент

«Мазкур йўналишлар учун чипталарни сотиб олган йўловчилар темир йўл кассаларига йўл ҳужжатлари (чипталари)ни тақдим этган ҳолда уларга чипталарнинг қиймати тўлалигича қайтарилади», — дейилади хабарда.

Мавзуга оид