Сенатор Сандерс америкалик талабаларнинг 1,6 трлн доллар қарзини кечиб юборишни таклиф қилди
2020 йилда АҚШ президентлиги учун сайловларда иштирок этишини билдирган сенатор Берни Сандерс америкалик талабаларнинг таълим кредитларидан бугунги кунда 1,6 трлн долларга тенг бўлган қарзларини тўлиқ ва зудлик билан кечиб юбориш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси хабар берди.
Агарда Сандерснинг ташаббуси қўллаб-қувватланса, у жами 45 млнга яқин америкаликларга тааллуқли бўлади. Сенатор талабаларнинг қарзларини молиявий ўтказмаларга янги солиқлар жорий этиш орқали ёпишни таклиф қилмоқда.
Ҳукуматнинг тахминича, таълим кредити олган америкаликларнинг 30 %и қарзларини тўлай олиши даргумон.
Қонунга кўра, таълим кредитидан ҳаттоки банкротлик эълон қилинганида ҳам кечилмайди. Натижада таълим кредитидан қарздорлар орасида пенсионерлар ҳам пайдо бўлган. Уларнинг кўпчилиги фарзандлари ёки набираларини ўқитиш учун кредит олган бўлса, улар орасида ҳаттоки 1960-йилларда коллежда ўқиш учун кредит олиб ҳалигача тўлай олмаётганлар ҳам бор.
Мавзуга оид
22:23 / 27.05.2024
Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талабаларга ажратилади
13:37 / 11.04.2022
Ипотека ва таълим кредитларининг фоиз ставкалари йил охиригача оширилмайди
13:58 / 19.05.2021
Америкалик сиёсатчилар Исроилга қарши чиқиб, Байденни танқид қилишмоқда
10:14 / 26.02.2021