Давлат солиқ қўмитаси Солиқ концепцияси доирасида солиқ маъмуриятчилигининг янги усулларини амалиётга жорий қилмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири. 

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази ДУК томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби маълум қилинди. Хусусан, онлайн назорат-касса машиналари ва электрон ҳисоб варақ-фактураларни амалиётга татбиқ этиш бўйича ўтказилаётган тажриба лойиҳаси ҳақида сўз юритилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 июлида онлайн назорат-касса машиналари бўйича тажриба лойиҳаси якунига етказилади. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 февралдаги «Тошкент шаҳрида онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жорий этилмоқда.

«Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази мутахассисларининг қайд этишича, 2019 йил 22 июнь ҳолатига турли йўналишда фаолият олиб борувчи 175дан ортиқ савдо шохобчаларида ихтиёрийлик асосида фискал модулга эга онлайн НКМлар ўрнатилиб, 80 мингдан ортиқ қабул қилинган харид чекларида жами 37 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги товар айланмаси қайд этилди.

«Онлайн назорат-касса машинасининг афзаллиги шундаки, аввалги касса аппаратидан фарқли ўлароқ, ушбу қурилмалар орқали реал вақт режимида харид чеклари ва тадбиркорлик субъектининг ҳақиқий товар айланмаси ҳақидаги маълумотлар солиқ органларига юборилади.

Эски услубдаги касса аппаратлари бўйича маълумотлар унинг хотирасида йиғилиб борган ва фақатгина жойларга келиб солиқ хизмати органлари томонидан маълумот олингандан сўнггина амалга оширилган савдо ҳақида хабардор бўлинган»,  —  дейилади қўмита ахборотида.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш ҳамда пул тушумлари устидан жамоат назоратини кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган. Унда ҳам савдо шохобчалари эгалари, ҳам харидорлар учун имтиёзлар кўзда тутилмоқда.

Хусусан, лойиҳада 2019 йил 31 декабрга қадар ҳар бир касса учун онлайн НКМ харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар тадбиркорлик субъектларининг