Ўзбекистон | 17:32 / 26.06.2019
7484
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти делегацияси Кореяда – олий таълимдаги янги услублар муҳокама қилинди

Фото: Ёджу техника институти

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти (YTIT) ҳамда «Vosiq international school & kindergarten» вакилларидан иборат делегация аъзолари Корея Республикасига ташриф буюришди. Улар сафар дастури доирасида даставвал Корея Республикасининг Ёджу технология институти (YIT), Ёджу умумтаълим ўрта мактаби ва мактабгача таълим муассасасига ташриф буюришди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.

Мазкур ташриф 2019 йил 26 апрелда имзоланган ўзаро англашув меморандуми ижроси доирасида амалга оширилганини алоҳида қайд этиш ўринли.

Ташриф давомида икки институт – YTIT ва YIT таълим жараёнлари, ўқитувчилар ҳамда талабаларни алмашиш дастурлари ижросининг муҳокамаси, таълим соҳасидаги самарали ўқитиш услубларини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, делегация аъзолари Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида ҳам бўлиб, Ассамблея раҳбари жаноб Moon Hee Sang билан учрашишди. Шунингдек, Миллий Ассамблея кутубхонасига ҳам ташриф буюриб, унинг раҳбари жаноб Heo Yongbom билан музокаралар олиб борилди ва муассаса фаолияти билан яқиндан танишишди. Музокаралар натижасида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти (YTIT) профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари ва талабалари учун Корея Республикаси Миллий Ассамблея кутубхонасининг 6 миллиондан ортиқ фондидан онлайн тарзда фойдаланиш имконияти яратилди.

Институт 2+2, 3+1 ва 1+3 шаклида олий таълим бериш билан шуғулланиб, бугунги кунда институтда архитeктура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энeргия, бизнeсни бошқариш, туризм йўналишлари бўйича малакали бакалавр кадрлар тайёрланмоқда.

Шу билан бирга ташриф доирасида, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб бошланғич таълим, мактабгача таълим, корeйс тили филологияси, халқаро маркeтинг, халқаро иқтисодий муносабатлар, чирой эстeтикаси ва либослар дизайни йўналишлари бўйича ҳам бакалавр кадрлар тайёрлаш дастурлари бўйича келишувга эришилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид