Жаҳон | 18:25 / 27.06.2019
11990
1 дақиқада ўқилади

Столтенберг: АҚШ Эрон билан ҳеч қандай шартларсиз музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди

Фото: EPA-EFE/OLIVIER HOSLET

АҚШ НАТО мамлакатлари мудофаа вазирлари йиғилишида Эрон билан ҳеч қандай шартларсиз музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

"Энг муҳими, АҚШ Эрон билан урушнинг кераги йўқлигини аниқ-ошкор маълум қилди. Улар Эрон билан ҳеч қандай шартларсиз музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдиришди", - деди у.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон АҚШга ҳужум қилгудек бўлса, унга “катта куч”, ҳаттоки йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилганди. 

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний эса Вашингтон Эрон раҳбарияти ва ҳарбий қўмондонларига санкциялар киритганидан сўнг АҚШ маъмуриятини “ақлан заифликда” айблаганди.

Вашингтон ва Теҳроннинг ўзи шундоқ ҳам мураккаб муносабатлари 13 июнда Уммон кўрфазида иккита нефть танкери ҳужумга учрагандан кейин янада ёмонлашганди. АҚШ бу ҳужумларда Эронни айблаган.

Мавзуга оид