Тошкент давлат шарқшунослик институтига янги ректор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори лавозимига Гулчеҳра Шовкатовна Рихсиева тайинланди.
Янги ректорни жамоага Сенат раиси Танзила Норбоева ва бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов таништирди.
Гулчеҳра Рихсиева бу лавозимда кўп йиллардан буён ишлаб келаётган Абдураҳим Муталович Маннонов ўрнини эгаллади.
Гулчеҳра Рихсиева 1971 йилда туғилган, маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Филология фанлари номзоди, доцент.
У 2019 йилнинг 28 февралида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида сенатор сифатида таништирилганди. У шу вақтгача Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.