Ўзбекистон | 17:50 / 30.06.2019
8384
3 дақиқада ўқилади

“ЎЗАГРОТЕХСАНОАТХОЛДИНГ” АЖ ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга оширади

Ўзбекистон фермерлари ва кластерларини замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва тракторлари билан таъминлаш ҳамда экспорт миқдорини янада ошириш мақсадида “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, Белорусиянинг “МТЗ” ОАЖ билан имзоланган ҳамкорлик шартномаси асосида 2019 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга оширади. Унга кўра июн ва август ойларида ТТЗ-811 русумли трактордан 1000 та, янги модел, 4 ғилдиракли ТТЗ-812 дан эса 500 та ишлаб чиқарилади. Қолаверса, “Тошкент Қишлоқ Хўжалиги Техникаси Заводи” АЖ да дунёга машҳур “ЖОҲН ДЕЕР” бренди остидаги замонавий тракторлардан 200 та ишлаб чиқарилади. Ҳозирда шу ва бошқа русумли замонавий тракторлар учун буюртмалар қабули бошланган. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, бу йил “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ қошида “АГРО ТЕХНИКА ЛИЗИНГ” МЧЖ ҳам ташкил қилинган бўлиб, юртимиз фермерлари ва кластерлари жамият тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари,  махсус техникалар ҳамда тракторларни имтиёзли лизинг асосида харид қилишлари мумкин.  Ҳозирда қуйидаги техникалар этказиб бериш учун омборхоналарда мавжудлигини маълум қиламиз:  

Ишлаб чиқариш ҳажми икки баробар оширилиши ўз-ўзидан “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ нинг иккинчи ярим йиллик учун ўз олдига қўйилган экспорт режасини тўлиқ амалга оширишни мақсад қилганлиги билан ҳам боғлиқ. Аҳамиятлиси “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизим корхоналари 2019 йилнинг биринчи ярми учун ўз олдига қўйган экспорт режасини 109 % га бажарди. Экспортнинг асосий қисмини тракторлар, комбайнлар, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда махсус техникалар ташкил қилади. Экспорт салоҳиятини ошириш ҳақида гап кетганда Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги элчихонаси кўмагида «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ҳамда «ORIYENBANK» ОАЖ ҳамкорлигида 2019-йилнинг феврал ойида «Орион-Узагро» қўшма ишлаб чиқариш корхонаси ва корхона қошида махсус «шоwроом» ташкил қилинганлиги ва у юртимизда ишлаб чиқарилаётган техникаларни кенг тарғиб қилишга хизмат қилаётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.  

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид