Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда 11 нафар ўзбекистонлик ЙТҲга учраши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Мамлакатимизнинг Актау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 29 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 18:15да “Самара-Чимкент” трассасининг 896-км.да 3 автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Автомобилларнинг иккитасида 11 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. ЙТҲ оқибатида ҳамюртимиз М.А. вафот этди.
ТИВ консуллик-ҳуқуқий дeпартамeнти ахборотига кўра, Садафхон Юнусова ва Ойбек Мўминжонов жароҳат олган ва Ақтўбе вилояти Хромтау туманидаги касалхонага жойлаштирилган. Олинган маълумотларга кўра уларнинг соғликлари ҳолати барқарор.
8 нафар ҳамюртимиз айни пайтда Хромтау шаҳридаги “Шерхан” кемпингида бўлиб турибди. ЙТҲ бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бош консулхона томонидан вазият назоратга олинган ҳамда Ақтўбе вилояти Хромтау туманининг тегишли органлари билан тезкор алоқа ўрнатилган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Актау шаҳридаги Бош консулхонасига +7-29-277-71-17 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026