Ўтган ойда CC сериясининг илк қалдирғочи Xiaomi CC9, экран тирқишига эга Samsung Galaxy M40, шунингдек, OPPO'дан дунёда биринчи экран ости камерали смартфонлари харидорлар эътиборига ҳавола этилди.

Xiaomi Mi CC9

Xiaomi компанияси CC9 яратилгани ҳақида эълон қилди — компаниянинг ёш аудиторияга мослаштирилган смартфонлар янги сериясидаги биринчи модель. Ушбу қурилма Mi 9 флагманини эслатиб юборади. Унинг кўриниши металл ва шиша қоришмаси асосида жилоланиб турадиган қилиб яратилган.

Смартфоннинг асосий ўзига хослиги — унинг камералари. Xiaomi Mi CC9'да улар 4та: 32 Мp селфи-модуль ва 48, 16 ва 12 Mp датчикларга эга уч камерали асосий модуль. Ускунанинг олд панелида бармоқ сканери мавжуд бўлган 6,2-дюймли FHD+ экран жойлаштирилган. Ички тузилмаси — Snapdragon 730 процессори, 8 GB'гача оператив ва 256 GB'гача ички хотирага эга бўлади.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 6,2 дюм, 2 340 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 730.
  • Хотира: 4GB дан 8 GBгача тезкор, 64дан 256 GB доимий хотира.
  • Камера: асосий — 48 + 16 + 12 Мp, фронтал — 32 Мp.
  • Аккумулятор: 4 000 mА·s.
  • Операцион тизим: Android 9.0 Pie (MIUI 10).

Xiaomi Mi CC9 корпуси ранги, нарх ва бошқа хусусиятлари ҳақидаги қўшимча маълумотлар CC сериясининг бугун, 2 июль куни бўлиб ўтадиган тақдимотида ойдинлашади.

Samsung Galaxy M40

Samsung тақдим этган янги Galaxy M40 смартфони экранида камера тирқишига флагман хоҳлаган, аммо унга ортиқча пул сарфлашни истамаётган қизиқувчиларни ўзига жалб қилади. Galaxy M40 экрани ҳажми 6,3-дюйм ва у Full HD+'ни қўллаб қувватлайдиган IPS-дисплейдир. Унинг чап бурчагида 16-мегапикселли селфи-камеранинг юмалоқ тирқиши мавжуд.

Смартфонни рамкасиз деб атаса ҳам бўлади: экран ускуна олд томонининг 91,8 фоизини банд қилган. Бундан ташқари, Screen Sound технологияси ёрдамида Galaxy M40 дисплей вибрацияси орқали ҳамсуҳбатнинг овозини ёқиши мумкин.

Смартфоннинг ички қисмида саккиз ядроли Snapdragon 675 процессор, 6 GB оператив хотира ва маълумотларни сақлашга мўлжалланган 128 GB сиғим мавжуд, уни флешкардлар орқали 512 GB'гача кенгайтириш мумкин. Орқа томони — 32, 8 ва 5 Мp сезиш қобилиятига эга 3 асосий камера, шунингдек, бармоқ изи сканери. Аккумулятор сиғими 3 500 mА∙s'ни ташкил этади.