Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятида интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган маҳаллий операторнинг:

2019-2020-йилларда Фарғона вилоятнинг Ўзбекистон, Олтиариқ, Қува туманларида, шунингдек, Қувасой шаҳрида 2000 гектар ер майдонида дастлабки қиймати 38,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган интенсив технологияларга асосланган, экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари навлари жойлаштирилган боғ ва токзорларни тажриба тариқасида акциядорлик жамияти орқали барпо этиш;

лойиҳани амалга ошириш учун Фарғона шаҳрида акциядорлик жамияти шаклидаги тадбиркорлик субъектини таъсис этиш;

акциядорлик жамияти Устав капиталини – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига – 1%, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига – 6 %, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига – 6%, Фарғона вилояти ҳокимлигига – 2%, “Green control” масъулияти чекланган жамиятига – 10 % ҳамда хусусий инвесторларга – 75 % миқдорида тақсимлаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги акциядорлик жамиятини таъсис этиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ масалаларда жамият муассисларига амалий ёрдам кўрсатади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ер майдонларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилишини таъминлайди.

Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг акциядорлик жамиятининг Устав капиталидаги улушлари:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси;