Ҳиндистон ахборот технологиялари соҳасида анча илғор мамлакат ҳисобланади. Айни вақтда IT-индустриянинг мамлакат ЯИМдаги улуши 7,7 фоизни ташкил қилади. АКТ йўналишида мамлакатнинг 4 миллионга (Ҳиндистон фуқаролари эса 1 миллиарддан ошган) яқин фуқаро меҳнат қилади ва ўтган йили шу соҳанинг ўзидан 185 млрд.АҚШ доллари миқдорида даромад келган.

Қизиғи шундаки, соҳага эътибор атиги 25-30 йил илгари бошланган. Қисқа муддат ичида бундай муваффақиятга эришиш имконсиз эмас.

Ҳиндистон тажрибасини ўрганган ҳолда, Ўзбекистонда ҳам ахборот коммуникацияларини ривожлантириш томон дадил қадамлар кўзга ташланяпти. Жумладан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Тошкентда дастлабки IT-Park ташкил қилинди. Ҳиндистонда шу каби IT-Parkларни бирлаштирган STPI (Software Technology Parks of India) Ҳиндистон дастурий маҳсулотлари ва технология парклари уюшмасидан таклиф қилинган етакчи мутахассис Жаярам Партасарти лойиҳага бошчилик қилмоқда. Эксперт технопарк фаолияти хусусида гапирди.

IT-Park қачон ташкил топди ва унинг мақсади нима?

2019 йил январ ойида ўз фаолиятини бошлаган IT-Park инновацион ғояларни реализация қилиш, бу бўйича мутахассислар етиштириш, умуман олганда, ахборот коммуникациялари соҳасида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш орқали Ўзбекистон иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган. Шунингдек, IT-Park ўз фаолияти билан ахборот технологиялари соҳасига алоқадор бўлган стартапларни ғоя кўринишидан то прототип кўринишига қадар олиб келишга кўмаклашади. Энг катта мақсад - Ўзбекистонда ахборот технологиялари йуналишида стартап лойиҳалари учун эко-муҳитни ривожлантиришдир.

IT-Park таркиби қандай тузилган?

·        Инкубация ва акселерация​ (incubation and acceleration programs) дастурлари;

·        давлат жамғармалари ҳисобидан шакллантирилган венчур молиялаштириш ва хусусий инвесторлар;

·        IT-мутахассисларни тайёрловчи IT-академия;

·        замонавий, қулай коворкинг майдонлари ва офислари;

·        бухгалтерия ва маркетинг хизматлари;

·        Инкубация (incubation). Ўз номи билан маълумки, бу дастурда қатнашчиларга уларнинг ғояларини қандай қилиб минимал ҳаётий маҳсулот кўринишига яьни прототипга олиб келиш учун ва АТ соҳасида бизнес юритишда зарур бўладиган билим ва кўникмалар соҳада катта тажрибага эга мутахассислар томонидан берилади.