Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага кўра, у саноат хавфсизлиги, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида Давлат назоратини амалга оширувчи органлар ва идоралар ишида ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялашда тоғ-кон корхоналарини лойиҳалашни, минерал хом ашё ва углеводородларни қазиб олувчи ва қайта ишлашни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар назоратини амалга оширувчи идоралар ишида фойдаланишларига мўлжалланган.

Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва ер ости иншоотлари қуйидаги ҳолларда тугатилиши ва консервацияланиши мумкин:

ер қаъридан фойдаланишнинг белгиланган муддати тугаганда;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтаганда;

фойдали қазилмаларнинг иқтисодий даромадли захиралари тўлиқ ишлатилиб бўлинганда;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер ости иншоотларини, олдини олишнинг техник жиҳатдан имкони бўлмаган ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган сув босиши ёки бузилиши хавфи пайдо бўлганда;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер ости иншоотларидан фойдаланиш зарурати йўқолганда.

Тоғ-кон корхоналарининг тугатилиши:

республика бўйсунувидаги корхоналарга нисбатан – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан;

маҳаллий бўйсунувидаги корхоналарга нисбатан – жойлардаги тегишли давлат ҳокимлиги органларининг рухсатлари билан амалга оширилади.

Тоғ-кон корхонаси ёки унинг участкасини тугатилиши ва консервацияланиши Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ер қаърини муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек бошқа манфаатдор органлар ва муассасалар билан белгиланган тартибда келишилган махсус лойиҳаларга кўра амалга оширилади. Ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини тугатиш ва консервациялаш лойиҳаси таркибида: