Жаҳон | 16:28 / 05.07.2019
7486
1 дақиқада ўқилади

Беларусь президентининг собиқ ёрдамчиси пора олгани учун 12 йилга қамалди ва бор мол-мулки мусодара қилинди

Фото: grodnonews.by

Беларусь президентининг собиқ ёрдамчиси, Гродно области бўйича собиқ инспектор Сергей Ровнейко 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва барча мол-мулки мусодара қилинди. Бу ҳақда республика олий суди матбуот хизмати вакили Анастасия Шильвян маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, суд қарори билан Ровнейко ташкилий-буйруқ мажбуриятлари билан боғлиқ лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди. У жазони кучайтирилган режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўтайди.

Ровнейко 2018 йил майида 200 минг доллар пора олаётганида ушланганди. Давлат хавфсизлик қўмитасининг маълумот беришича, у бир неча марта “ўз ваколати доирасидаги муаммоларни ҳал қилиб бериш” учун бизнес ва тижорат вакилларидан бир неча марта пора олган. 

Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко собиқ ёрдамчисининг қўлга олинишини изоҳлар экан, Ровнейко ўзини “ҳақиқий бандитдек” тутганини айтганди.

Мавзуга оид