Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда қўлга олинган Интерпол собиқ раҳбарининг турмуш ўртоғи ташкилотни судга берди
Фото: AP Photo / Wong Maye-E
2018 йил сентябрда Хитойда коррупцияда айбланиб қўлга олинган Интерпол собиқ раҳбари Мэн Хунвэйнинг рафиқаси Грейс Мэн ушбу ташкилотни Гаага судига берди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар берди.
"Интерпол оилам ҳимоясини таъминлай олмади ва ёрдам бера олмади ҳамда халқаро ҳуқуққа зид ҳаракат қилган ташкилот аъзоси – Хитойнинг шериги ҳисобланади", дейилади Грейс Мэннинг баёнотида.
2018 йил октябрда Интерпол президенти Мэн Хунвэй Хитойда таътилни ўтказаётган вақтда йўқолиб қолганди. Кейинроқ Хитой ҳукумати унга қарши порахўрлик бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилган. Бир неча кун ўтгач Интерполда ўз президентларидан истеъфога чиқиш ҳақида ариза олингани маълум қилинган.
Шу йилнинг июнида Мэн Хунвэй устидан Тяньцзинда суд жараёни бўлиб ўтди. Суд давомида Мэн Хунвэй умумий қиймати 14,16 млн юан (2,1 млн доллар) бўлган пора олишдаги айбини тан олди.
Мавзуга оид
20:23 / 17.04.2026
Humans асосчиси қидирувга берилди
13:32 / 17.04.2026
Равшан Муҳитдинов ҳам халқаро қидирувга берилган
15:09 / 05.02.2026
Фирибгарликда айбланган шахс Интерпол орқали БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
15:41 / 01.02.2026