Миллий гвардия ҳафта қаҳрамонларини эълон қилди
Хизмат бурчини бажариш вақтида фидойилик кўрсатган, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифаларни виждонан бажарган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими Дадахон Хўжаев, Ҳарбий-техник институти курсантлари Жавоҳир Ҳасанов ва Суҳробжон Элмуродов Миллий гвардия томонидан ҳафта қаҳрамонлари деб эълон қилинди.
Д.Хўжаев Бухоро вилояти Когон туманидаги «Биби Орифа» масжиди ҳовлисида жойлашган ҳовузга оёғи сирпаниб тушиб кетиб, чўкаётган болани қутқариб қолган.
Ж.Ҳасанов ва С.Элмуродов ўз хизмат вақтида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳудудида жойлашган «Шаббода» кафесида келиб чиққан ёнғин оқибатида олов ичида қолиб кетиб, ҳушини йўқотган ҳомиладор аёл ва 3 нафар фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолган.
Хизматдошларига намуна кўрсатган қаҳрамонлар Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилдилар, дейилади Миллий гвардия хабарида.
Мавзуга оид
17:05 / 14.08.2024
«Андижон» футболчиси Миллий гвардия ходимини урди
21:09 / 25.07.2024
Фарғона буюм бозорида тадбиркорлар ва маъмурият ўртасида низо келиб чиқди
13:15 / 14.05.2024
Фарғонада мактаб ўқувчисига шапалоқ туширган Миллий гвардия ходими ишдан четлатилди
09:20 / 04.04.2024