Ўзбекистон яна Кобул ва «Толибон» музокаралари учун майдончага айланиши мумкин
Кобул ва «Толибон» ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилиши билан Ўзбекистонда навбатдаги музокаралар бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда ГФРнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Маркус Потцель афғон журналистларига маълум қилди.
8 июль куни Доҳада «Толибон» ҳаракати вакилларининг афғон сиёсатчилари, жумладан, Афғонистон ҳукумати ходимлари билан учрашуви ниҳоясига етди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Учрашувда барча «хусусий шахс сифатида» иштирок этди - толиблар Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш жадвали мувофиқлаштирилмагунга қадар расмий музокаралар олиб боришдан бош тортмоқда. Гарчи томонлар қўшма баёнот имзоланиши ҳақида эълон қилган бўлсалар-да, душанба куни кечгача уни мувофиқлаштиришга улгуришмади.
Доҳада афғонлараро навбатдаги учрашув бўлиб ўтганининг ўзи кўп йиллик можарони ҳал қилиш йўлида олдинга қўйилган қадамга айланди. 7-8 июль кунлари Доҳада «Толибон»нинг 17 нафар вакили ва Афғонистондаги 50дан зиёд делегатлар учрашди.
Нашр хабарига кўра, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масалалари бўйича учрашувлар давом эттирилади. Германиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Маркус Потцель афғон журналистларига маълум қилишича, бундай учрашувлар «Ўзбекистонда ёки Европада» ўтказилиши мумкин. Tolo News афғон телеканали манбаларига кўра эса, бундай учрашув майдончасига Норвегия айланади.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон президенти Ашраф Ғани 31 март куни Кобулда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация билан учрашди.
«Агар толиблар Афғонистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри гаплашиб олишга тайёр бўлса, Ўзбекистон музокараларни қабул қилиши мумкин», - деганди Комилов.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024