Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг атоқли адиблар номи билан аталган иловадаги айрим фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларни қайта ташкил этган ҳолда расман “Ижод мактаби” мақомини бериш;
Ҳар йили ўқув йили якунида “Йилнинг энг яхши Ижод мактаби” танловини ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ижод мактабларининг йиллик қабул квотаси 26 нафар этиб белгиланади, ўқувчилар 7-синфга ижодий танлов ва тест синовлари асосида қабул қилинади;
Ижод мактабларига ўқувчилар сонидан қатъий назар 1 штат бирлигида кутубхоначи лавозими жорий этилади;
Ижод мактабларининг 10-11-синфларида аъло баҳоларга таълим олаётган ўқувчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган саралаш имтиҳонлари натижасига кўра энг кўп балл тўплаган ўттиз фоиз ўқувчилар давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида она тили ва адабиёти (қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанидан максимал балл берилади;
Ижод мактаблари директорларига мактабнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режасида белгиланган соатлар доирасида алоҳида ўқув режасини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш ваколати берилади;
Ижод мактабларининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсиясига кўра Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига ушбу мактабларда ижодий қобилиятни ривожлантиришга йўналтирилган фанлардан дарс бериш ҳуқуқи берилади;
ижодий ва фан тўгаракларида машғулот олиб борадиган Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва педагоглар меҳнатига ҳақ тўлаш умумтаълим мактаблари педагог ходимларига соатбай ҳақ тўлаш миқдорларига тенглаштирилади.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ижод мактабларининг қуйидаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш базавий тариф ставкаларига нисбатан 40 фоиз миқдорда, 2020/2021 ўқув йилидан 100 фоиз устама қўлланилган ҳолда амалга оширилади:
Ижод мактаблари директорлари;







