2019 йил 15 июль куни олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш (рўйхатдан ўтказиш) ишлари якунланди. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.
Республика бўйича жами 60та ОТМ ва уларнинг 30та филиалларига кириш учун 1 млн. 66 минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилди (2018 йилда – 814 минг 952 нафар). Ўтган йилга нисбатан 251 минг 973 нафар ёки 30,91 фоиз кўп ҳужжат топширилган.
Танлов кўрсаткичи – ўртача бир ўринга 10,28тани ташкил этди (8,3 та).
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 90та ОТМнинг қабул комиссиялари ва 201та Давлат хизматлари марказларида 4 500дан ортиқ операторлар томонидан амалга оширилди.
Энг кўп ҳужжатлар қуйидаги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтказилган:
1. Самарқанд давлат университети – 74 минг 377 нафар, шундан 42 197 нафари кундузги, 1 967 нафари кечки, 30 213 нафари сиртқи (37 минг 265 нафар);
2. Андижон давлат университети – 45 минг 977 нафар, шундан 29 288 нафари кундузги, 16 689 нафари сиртқи (35 минг 336 нафар);
3. Қарши давлат университети – 44 минг 676 нафар, шундан 24 899 нафари кундузги, 19 777 нафари сиртқи (38 минг 662 нафар);
4. Фарғона давлат университети – 42 минг 118 нафар, шундан 26 259 нафари кундузги, 15 859 нафари сиртқи (33 минг 762 нафар);
5. Урганч давлат университети – 39 минг 405 нафар, шундан 25 959 нафари кундузги, 13 446 нафари сиртқи (29 минг 664 нафар).
2019/2020 ўқув йилида абитуриентлардан ҳудудлар кесимида тушган аризалар ҳақида маълумот:
Тошкент шаҳридаги 28та ОТМга жами 265 200та;
Самарқанддаги 9та ОТМга жами 117 253та;
Фарғонадаги 7та ОТМга жами 88 947та;
Андижондаги 4та ОТМга жами 75 263 та;

















