Фан-техника | 11:55 / 16.07.2019
4491
2 дақиқада ўқилади

Ахборот технологиялари технологик парки тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди 

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарор билан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомга мувофиқ, ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардошли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқилишини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб бориши, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш Технопаркнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар Технопарк резиденти мақомини олишга талабгорлик қилишлари мумкин.

Унга кўра, юридик шахс рўйхатга олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда (бизнес-режа ва б.) Дирекцияга ариза беради.

Дирекция 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади.

Рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, 5 иш кунида Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисида шартнома тузилади.

Дирекция шартнома тузилгандан кейин 3 иш куни мобайнида юридик шахснинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.

Мавзуга оид