Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда Ассанжни ўлим жазоси амал қилувчи давлатга топширмасликка ваъда берилди
Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Данкан Лондон WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж қонунан ўлим жазоси кўзда тутилган давлатга топширмаслигини айтди. Бу ҳақда Efe агентлиги хабар берди.
“Биз Ассанжнинг унга ўлим жазоси хавф солувчи бирор давлатга берилишига йўл қўймаслигимиз эришган келишувимизнинг асосий шартидир”, деб атган Данкан Эквадор ташқи ишлар вазири Хосе Валенсия билан Китода ўтган матбуот анжуманда. У Британия Ассанжнинг соғлиғи ҳақида қайғураётганини қўшимча қилган.
Британияда Ассанжнинг экстрадиция қилиниши қарорини ички ишлар вазири қабул қилади, бироқ у бунда Европа ва Британия қонунлари ва меъёрларига амал қилади. Британия ҳукумати сайтидаги маълумотга кўра, агар экстрадиция қилинувчи шахсга ўлим жазоси хавф солса (агар вазир ушбу шахс ўлим жазосига маҳкум қилинмаслиги ёки бу ҳукм ижро этилмаслиги ҳақида ёзма кафолат олмаса), экстрадиция қонунан тақиқланади.
Охирги йиллар Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшаган Ассанж 11 апрелда АҚШ сўрови билан ҳибсга олинди. Лондон суди уни гаров пули эвазига озодликка чиқиш шартларини бузишда айбдор деб топиб, 11 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилган.
Ассанжнинг АҚШга экстрадиция қилиниши бўйича жараён 2 майда бошланган. У АҚШда жосуслик ва махфий маълумотни ошкор қилиш билан боғлиқ 17 та ҳолат бўйича айбланмоқда. Агар Ассанж АҚШга топширилса, унга узоқ йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Мавзуга оид
19:31 / 14.06.2026
Буюк Британия Россия «яширин флоти» танкерини қўлга олди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026