Испания компанияси Ўзбекистонда изчил велосипед тизимини жорий этишни таклиф қилди
Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида қўмита раиси маслаҳатчиси Беҳруз Ҳамзаев, Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси вакиллари ҳамда Испаниянинг “Truebasport” компанияси раҳбари Фермин Труба ва компания менежери Оскар Кантеро иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Truebasport” компаниясига халқаро миқёсдаги “Tour de silk road” номли лойиҳани ҳамкорликда ташкиллаштиришни таклиф этди. Мазкур йирик веломарафон жаҳонга машҳур спортчиларни жалб қилишга, Ўзбекистон брендини дунёга танитишга ҳисса қўшади.
Компания қўмитанинг ушбу таклифини маъқуллаган ҳолда, мамлакатда изчил велосипед тизимини жорий қилиш ҳамда бутун дунё, жумладан Европага Ўзбекистонни туристик маскан сифатида тарғиб этиш бўйича ўз тақдимотини намойиш этди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон яқин келажакда мазкур спорт тури бўйича Осиёнинг энг етакчи давлатига айланиши мумкинлиги алоҳида қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли лойиҳанинг дастабки дастурини яратиш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Мазкур лойиҳа дастури тўлиқ шаклланганидан сўнг ўрганиш учун раҳбариятга тақдим этилади.
Испаниянинг “Truebasport” компанияси велоспорт бўйича экспертлар жамоасидан ташкил топган бўлиб, улар орасида “Tour de France” ғолиблари, UCI (Union Cycliste Internationale)нинг лицензияга эга менежерлари, коучинг, коммуникация ва маркетинг соҳасидаги етакчи мутахассисларни учратиш мумкин.
Мавзуга оид
21:44 / 12.11.2024
Испаниянинг қатор ҳудудлари кучли ёғингарчилик хавфидан огоҳлантирилди
14:30 / 12.11.2024
РФ хавфсизлик кучлари Испанияда учувчини ўлдирганликда гумонланмоқда
17:58 / 10.11.2024
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
19:32 / 07.11.2024