Ўзбекистон | 21:38 / 17.07.2019
12558
6 дақиқада ўқилади

Прокуратурада янги тайинловлар, Чустдаги ўқитувчилар ишини ўрганаётган вазирликлар, жаҳон чемпионати қуръаси ва куннинг бошқа хабарлари

Якунланиб бораётган 17 июль, чоршанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.

 Ўзбекистон хабарлари  

·       Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро автомагистраль йўли очилди

·       Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди

·       Бош прокуратуранинг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

·       Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарори лойиҳасига муносабат билдирди

·       Ўзбекистонда Тергов қўмитасини ташкил этиш таклиф қилинди

·       Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат жамғармаси директори тайинланди

 

Иқтисодиёт

·       Ўзбекистонда импорт қилинган гўшт 1 октябргача ҚҚСдан озод этилди

·       Технопарк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади

·        «Ақлли ҳисоблагичлар» электр таъминотини қандай яхшилаши мумкин?

·       Ўзбекистон автомобиллар ишлаб чиқаришни 46,6 фоизга оширди

·       2019 йил бошидан буён Ўзбекистон Тожикистонга 8,7 млн долларлик 70 млн куб метр газ сотди

 

Туризм

·       Хитой ва Марказий Осиё шаҳарларида замонавий карвонсаройлар қуриш таклиф қилинди

·       Нефрит кўллари Ўзбекистоннинг қўриқланувчи табиий объектлари рўйхатига киритилиши кутилмоқда

·       Uzbekistan Airways Тбилисига парвозларни йўлга қўйди. Чипта нархи 3,5 млн сўмдан бошланади

 

Интервьюлар

·       Фарҳод Эрманов: «Хоразмда қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантириш бўйича 20 триллион сўмлик лойиҳаларни амалга оширамиз»

·       Шерзод Шерматов: Саводсизлик - ўқитувчилари баҳор-кузда далада бўлган таълим тизими оқибати

·       Шерзод Шерматов: «Бизнинг вазирлигимиз номланишида «халқ» сўзи бўлган ягона вазирлик ҳисобланади»

·       Вазир: «Тошкент шаҳрида жўмракдан келаётган сувни қўрқмасдан ичиш мумкин»

 

Таҳлилий мақолалар ва репортажлар

·       Ҳовуздаги қуртлаётган сув: Ургутдаги бир қишлоқ аҳли ҳаттоки кир ювишга яроқсиз сувни ичишга мажбур бўлмоқда

·       Конимех марказида объектлар бузилмоқда. Вилоят ҳокими тадбиркорларга зарарни тўлашдан бош тортмоқда

·       Давлат меҳнат инспекцияси Чустдаги ўқитувчилар масаласини ўрганади — вазирлик

·       Вазирлик Чустда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳолатини ўрганмоқда — Айбдорларга чора кўрилади

·       Танқиддан сўнг: Шароф Рашидов туманида саратонда қақраётган пахтазорларга сув келди

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

·       Миллат давлатни қутқарган кеча. Туркия қандай «тўнтарилмай қолганди»?

·       Қозоғистон маданият вазирлиги лотин имлосига ўтиш кечиктирилиши ҳақидаги хабарларни тасдиқламади

·       Украина Россия билан асирларни алмашишини эълон қилди

·       Бразилияда қалбаки Ferrari ишлаб чиқарилувчи фабрика аниқланди

·       Россиянинг Самара областида 46 нафар ўзбекистонлик заҳарланди

 

Спорт хабарлари

·       ЖЧ-2022 саралаши қуръаси: Ўзбекистоннинг рақиблари маълум бўлди

·       Купер Ўзбекистоннинг ЖЧ саралашидаги гуруҳи ҳақида фикр билдирди

·       Суперлига 14-турининг барча ўйинлари ТВ орқали намойиш қилинади

·       Миллий олимпия қўмитаси бош котиби истеъфога чиқди

·       ЎФА Турғунбоев бўйича баёнот берди. Халқаро юридик ташкилот у ҳамон «Пахтакор» футболчиси эканини аниқлади

·       Халқаро Чемпионлар Кубоги – 2019 старт олди + тақвим

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид