Жамият | 14:15 / 18.07.2019
26774
1 дақиқада ўқилади

Электр энергияси учун 269 000 000 сўм ёлғон қарздорлик борлиги аниқланди

Фото: РИА Новости

Жиззах шаҳрида ҳайратларга сабаб бўлган воқеа кузатилди, деб хабар бермоқда Kun.uz’га Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси.

Қайд этилишича, федерацияга мурожаат қилган Х.Санақулов яшаш хонадонига Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергияси учун 269 000 000 сўм қарздорлик борлиги тўғрисида маълумот келганлиги, бироқ бу қарздорлик асоссиз эканлигини билдирган. 

Федерация ходимлари ҳужжатларни ўрганиб, қайта ҳисоб-китоб қилганда, бу қарздорлик тўғрисидаги маълумот умуман ёлғон эканлиги маълум бўлди. Аксинча, фуқаро электр энергияси учун 74 000 сўм ортиғи билан тўлов қилгани аниқланди. 

Федерация маълумотида айтилишича, Жиззах шаҳар “Зилол” маҳалласида яшовчи С.Абдуллаева хонадонига ҳам электр энергиясидан 249 847 000 сўм, С. Каримовга эса 249 847148 сўм асоссиз қарздорлик ёзилган. Федерация воқеа тафсилотлари бўйича қўшимча маълумот беришини билдирган.

Мавзуга оид