Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон собиқ бош вазири коррупция иши бўйича ҳибсга олинди
Фото: AP
Покистон собиқ бош вазири Шаҳид Аббосий коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси ходимлари томонидан қўлга олинди, деб хабар берди Doon газетаси.
Хабарда айтилишича, Аббосий бугун коррупция иши бўйича судда сўроқ қилиниши керак эди. У судга келмагани сабабли Покистон коррупцияга қарши кураш суди Аббосийни судга олиб келиш учун ҳибсга олиш тўғрисида ордер берди.
"Шаҳид Аббосий барча тергов ҳаракатлари якунланиши учун қанча вақт лозим бўлса, шунча вақт ҳибсда сақланиши бўйича қарор қабул қилиниши учун судга топширилади", - дейилади ордерда.
Покистон собиқ бош вазири 2013 йилда давлат харидлари тўғрисидаги қонунни четлаб ўтиб суюлтирилган газни импорт қилиш бўйича шартнома тузишда гумонланмоқда. Аббосий ўша вақтда нефть ва табиий ресурслар вазири бўлган. У шунингдек, 2017 йил августдан 2018 йил июнгача Покистон бош вазири лавозимини эгаллаган.
Мавзуга оид
20:53 / 15.05.2026
Покистон Қорақалпоғистонда қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
20:35 / 13.05.2026
БАА Покистоннинг воситачилигидан нега норози?
09:00 / 11.05.2026
Покистондаги ҳужумда камида 15 полициячи ҳалок бўлди
18:13 / 03.05.2026