Жамият | 08:19 / 18.07.2019
26278
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ЙТҲга учради

Фото: Otyrar.kz

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 16 июль куни Олмаота-Тошкент-Термиз трассасининг 63-км.да Туркистон вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. 

ТИВ хабарида айтилишича, ЙТҲ оқибатида микроавтобуснинг 5 нафар йўловчиси воқеа жойида вафот этди. Улардан уч нафарининг шахси аниқланмоқда. 

Мазкур транспорт воситаси ҳайдовчиси ва 6 нафар йўловчиси, жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олди. Тиббий кўрикдан сўнг соғликлари ҳолатининг барқарор эканлиги сабабли ҳамюртларимизга тиббиёт муассасасидан рухсат берилган.

Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти фожиали якун топган ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик билдирган ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган: +7-727-291-11-78.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид