Эрон томонидан ушланган танкер БААнинг йўқолган кемаси бўлиб чиқди
Эрон 18 июлда ушланганини маълум қилган хорижий танкер БААнинг 14 июлда йўқолиб қолган кемаси бўлиб чиқди.
Associated Press ахборот агентлигининг хабар беришича, Эрон телевидениеси ушланган танкер акс этган видеони намойиш қилган. Кемада БААда қайд қилинган Riah танкерига тегишли рақам туширилган бўлган.
Аввалроқ Эрон Ислом инқилоби соқчилари корпуси ёнилғи контрабандасида гумон қилинган хорижий танкер ушланганини, экипажнинг 12 аъзоси ҳибсга олинганини маълум қилган. Бироқ танкер қайси давлатга тегишли эканига аниқлик киритилмаган.
Эрон ОАВ маълумотларига кўра, танкер эронлик контрабандачилардан хорижий харидорларга ёнилғи олиб кетаётган бўлган.
14 июлда Панама байроғи остида сузган Riah танкери Ҳурмуз бўғозидан ўтаётиб, Эрон томон йўналишни ўзгартирган, сўнгра ўз ўрни ҳақида маълумотлар бермай қўйган.
Кейинроқ Теҳронда танкерда техник носозликлар юз бергани, Эрон унга ёрдамга келиб, уни ўз ҳудудига олиб кетгани маълум қилинган.
Мавзуга оид
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
14:15 / 12.11.2024