Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахин: «Толибон» Ўзбекистондаги афғонлараро учрашувга таклифнома олмади
«Толибон» ҳаракати Ўзбекистондаги афғонлараро мулоқотда иштирок этишга таклиф олмади, аммо агар у юборилса, кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда РИА Новости «Толибон»нинг Қатардаги сиёсий идораси расмий вакили Сухайл Шахинга асосан хабар бермоқда.
Аввалроқ, 1TV телеканали яқинда Доҳада бўлиб ўтган афғонлараро конференция иштирокчиларига таянган ҳолда, навбатдаги афғонлараро учрашув уч-тўрт ҳафтадан сўнг Самарқандда бўлиб ўтишини хабар қилганди.
«Ўзбекистонда учрашувни ўтказиш санаси ҳали аниқ эмас, аммо биз Ўзбекистондан таклифнома олсак, уни кўриб чиқамиз», - деди Шахин.
Қатар пойтахтида 7-8 июль кунлари Қатар ва Германия томонидан ташкил этилган Учинчи афғонлараро конференция бўлиб ўтди. Унда «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси делегацияси ҳамда афғон сиёсатчилари иштирок этди. Учрашувда Афғонистон ҳукумати вакиллари ҳам қатнашган. Анжуман якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилинди.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026