Уч босқичли GSLV Mk-III ракетаси Ҳиндистоннинг Chandrayaan 2 ("Чандраян-2") ой станциясини орбитага муваффақиятли олиб чиқди. Станция 48 кундан сўнг Ой сатҳига луноходли модулни етказади, деб хабар берди Ҳиндистон космик тақдиқотлар ташкилоти.

"Чандраян-2" миссияси муваффақиятли амалга ошириладиган бўлса, Ҳиндистон СССР, АҚШ ва Хитойдан сўнг Ой юзасига ўз космик аппаратини қўндирган тўртинчи давлатга айланади.

Модулнинг Ой сатҳига қўниши 7 сентябрга мўлжалланмоқда.

Дастлаб ой станциясини учириш 15 июлга мўлжалланганди, аммо стартга бир соат қолганида носозлик аниқланиб, парвоз қолдирилганди.