Ўзбекистонликлар «иномарка»ларга харажатларни камайтиришда давом этмоқда
Январь-июнь ойларида Ўзбекистон 178,3 млн долларлик енгил автомобиллар импорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Шу билан бирга, ўтган йилга нисбатан суръатлар пасайиб кетди. Мисол учун, жорий йил бошида «иномарка»ларни импорт қилиш ҳажми ўтган йилги кўрсаткичдан қарийб 4 баробар, баҳор бошида эса 2,2 баробар кўп бўлган бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 67 фоизга камайган. Шу тариқа, июнь ойида хорижий автомобиллар импорти 24 миллион долларни ташкил этди.
Чет эл автомобиллари импортининг умумий ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ - агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож қўлланилади.
Бундан олдин, январь-июнь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 19,6 млрд долларни ташкил этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024