14:32 / 22.07.2019
20658

«Пахтакор» ёздаги илк трансферини эълон қилди

Яримҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров «Локомотив»дан «Пахтакор»га ўтди.

«Шерлар» матбуот хизматининг маълум қилишича, 25 ёшли футболчи билан 1,5 йиллик шартнома тузилган.

Ғофуров Суперлиганинг биринчи даврасида «Локомотив» таркибида 8та ўйин ўтказиб, 4та голга ҳаммуаллифлик қилган эди. У Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида 7та ўйин ўтказган.

Маълумот учун, Ҳусниддин профессионал фаолиятини 2012 йилда «NBU-Осиё» жамоасида бошлаган. 2014 йил Сербиянинг «Явор» клуби билан битим имзолаб, кейинчалик «Младост» сафига ўтган. Ғофуров 2018 йилдан буён «Локомотив»да ўйнаб келаётганди.

Ҳусниддин Ғофуров
Туғилган санаси: 29.07.1994
Ўйнаган жамоалари:
2012—2013 "NBU-Осиё" - 20 ўйин, 14 гол
2014—2017 "Явор" Сербия - 80 ўйин, 9 гол
2017 "Младост" Сербия - 8 ўйин, 1 гол
2018—2019 "Локомотив" - 37 ўйин, 4 гол

Қайд этиш керак, Ғофуров хариди «Пахтакор»нинг давралар оралиғидаги илк трансфери бўлди.

Бунга қадар 2018 йилда Исроил клубларига ижара берилган исроиллик Гиди Канюк «Пахтакор»га қайтгани, шунингдек, Садриддин Абдуллаев ҳам жароҳатидан кейин машғулотларга қўшилгани хабар қилинган эди.

Шунингдек, Самарқанднинг «Динамо» клуби ўтган ҳафта дарвозабон Ботирали Эргашев ва яримҳимоячи Шохруҳ Абдураҳмоновнинг трансфер ҳуқуқини «Пахтакор»дан сотиб олганини эълон қилганди.

Top