Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши мумкин:

10-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

бош шифокорда — олий тиббий маълумот ва малакавий тоифа, бошқа врач-мутахассисларда тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот ва малакавий тоифа, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланувчи шахсларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосаси;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши киритилади:

халқ табобати билан шуғулланмоқчи бўлган ўрта махсус тиббиёт ўқув юртини тугатган шахсларда халқ табобати йўналиши бўйича малака оширганлигини тасдиқловчи амалдаги сертификат.