Сўнгги пайтларда кенг жамоатчилик орасида гўшт нархларининг кўтарилиши билан боғлиқ вазият фаол муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур масала юзасидан оммавий ахборот воситаларида мақолалар эълон қилиниши, тематик кўрсатувларнинг эфирларга узатилиши, ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозаралар олиб борилиши шулар жумласидан. Бундай мунозараларда ҳар бир томон масала юзасидан ўз фикрларини ёки қарашларини билдиришга ҳақлидир.

Ушбу масалани тартибга солишга кўмак бериш ва объектив нуқтаи назарни шакллантиришга ёрдам бериш учун Давлат статистика қўмитаси қуйидагиларга ойдинлик киритди:

Бозор иқтисодиётининг асосий қоидаларидан бири бу – ҳукумат расмийларнинг бевосита аралашувисиз эркин нархларнинг шаклланишидир. Бозор шароитида нархлар талаб ва таклиф қонунияти асосида шаклланиши керак. Истисно тариқасида монополист корхоналар маҳсулотлари ва баъзи ҳаётий зарур бўлган маҳсулотлар нархлари эҳтимолдан ҳоли бўлиши мумкин (масалан, баъзи дори-дармонлар ва бошқалар).

Бозор шароитида нарх белгилаш икки томоннинг иштирокини ўз ичига олади: талаб томони (истеъмолчилар) ва таклиф томони (сотувчилар). Ушбу вазиятда талаб ва таклифнинг кесишиш нуқтаси мувозанатли бозор баҳоси бўлиб ҳисобланади. Нархларнинг аниқланишидаги бундай ёндашув нафақат гўшт маҳсулотларига, балки бошқа маҳсулотларга ҳам тегишлидир. Оддий мисол: сақлаш учун бардошли бўлмаган маҳсулотлар нархи шулар жумласидандир (помидор, резаворлар ва бошқалар). Кун давомида бир нафар сотувчида айнан бир турдаги маҳсулот нархлари сезиларли даражада тебраниши мумкин. Шундай қилиб, эрталабки ва кун давомидаги нархлар кун охиридаги нархларга нисбатан юқорироқ бўлиши мумкин («кечки бозор»).

Нархларни қатъий назорат қилиш мақсадида «юқоридан белгиланган» нархлар (масалан, маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан) иқтисодчиларнинг хулосаларига кўра бозордаги нархлар бўйича вазиятни кескинлаштиришга ва улар орасидаги номутаносибликни вужудга келтиради ёки кучайтиради. Масалан, автомобиллар учун таклиф этиладиган юқори нархлар унга бўлган талабни нархларнинг арзонлашишига қадар сезиларли даражада пасайтириши мумкин бўлса, ижтимоий муҳим аҳамиятга эга товарлар (шу жумладан, гўшт маҳсулотига ҳам) борасида давлатнинг вазифаси – бозорда арзон нархлар таклифини таъминлашга ҳаракат қилишдир.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, асосий турдаги ижтимоий аҳамиятга эга товарларнинг нархлари ҳолати тўғрисида ҳукумат идоралари ҳамда кенг жамоатчиликни тезкор равишда хабардор қилиш мақсадида, статистика органлари томонидан истеъмол бозорида нархлар мониторинги амалга оширилади.