Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах вилоятида гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш йўналишидаги агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишича, «Delmor» (ХХР) компанияси томонидан:
Жиззах вилоятида гўшт-сут йўналишида йилига 2,5 минг тонна гўшт етиштириш қувватига эга ва қорамоллар умумий сони 10 минг бошни ташкил этадиган қиймати 100 млн АҚШ доллари бўлган замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда;
ушбу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида масъулияти чекланган жамият шаклида «Jizzax organic» хорижий корхонаси ташкил этилган.
Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йилда Жиззах вилоятининг Зомин ва Зарбдор туманларида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун жами 30 минг гектар ер майдони, жумладан:
захира ер ҳисобидан — 5,7 минг гектар суғориладиган майдонлар;
ўрмон фонди ҳисобидан — 10 минг гектар яйловлар;
давлат буюртмасини бажариш учун экин майдонларини, пахта ва бошоқли дон экинлари ялпи ҳажмларини қисқартириш ҳисобидан — 14,3 минг гектар суғориладиган ерларни «Jizzax organic» МЧЖ ХКга узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Зомин ўрмон хўжалиги ўрмон фондининг 10 минг гектар ер майдони, кейинчалик «Jizzax organic» МЧЖ ХКга бериш учун, бир ой муддатда Зомин тумани ҳокимлигининг захира ер фондига ўтказилишини таъминлаш чораларини кўради.
Белгиланишича, суғориладиган ерлар инвестор ва «Jizzax organic» МЧЖ ХК томонидан қуйидаги инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан ажратилади:
2019-2023 йиллар мобайнида умумий қиймати 100 млн АҚШ долларига тенг бўлган инвестициялар киритиш;
замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш ва озуқа ишлаб чиқариш бўйича ўз маркази, сўйиш цехи ва биогаз қурилмаларини барпо этиш;
фақат замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва илғор агротехнологиялардан, шу жумладан ерларни лазерь ёрдамида режалаштириш ва янги сеялкалардан фойдаланиш;

















