Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп конгресснинг Саудия Арабистонига қурол сотишни тақиқловчи резолюциясига тақиқлов қўйди
Фото: Michael Brochstein, ZUMAPRESS.com, Globallookpress
АҚШ президенти Дональд Трамп конгресснинг Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб амирликларига қурол сотишни тақиқлаши керак бўлган 3 та резолюциясига тақиқлов қўйди.
“Бу резолюциялар Американинг глобал рақобатбардошлигини кучсизлантиради ва иттифоқдошларимиз ва ҳамкорларимиз билан муҳим муносабатларимизга зиён етказади”, дейилган Трамп баёнотида.
“Вақт ва кучларни бундай резолюцияларга сарфлаш ўрнига, мен конгрессни ўз саъй-ҳаракатларини Яманда тинчликка эришиш бўйича ишимизга йўналтиришига чақираман”, дейилган баёнотда.
Сенатдаги кўпчилик етакчиси Митч Макконнелл Трамп ветоси ҳақида конгресснинг юқори палатасига хабар берган ва у бўйича 2 августда овоз беришни белгилаган. Бироқ конгресс президент тақиқловини енгиб ўтиш учун зарур бўлган кўпчилик овоз бўлмаслиги кутилмоқда.
Бу Трамп тақиқлов қўйиш ҳуқуқини қўллаган учинчи ҳолатдир.
АҚШ қонунчилигига кўра, мудофаа вазирлиги бошқа давлатларга қурол ёки ҳарбий аслаҳа сотиш режасидан қонун чиқарувчиларни хабардор қилиши керак. 24 май куни АҚШ давлат котиби Майкл Помпео фавқулодда ҳуқуқдан фойдаланиб, конгресс розилигисиз Иордания, БАА ва Саудия Арабистонига “Эрон тажовузини ушлаб туриш учун” 8,1 млрд долларлик қурол-аслаҳа сотиш бўйича 22 та битимни тузиш жараёнини якунлаш қарорини эълон қилган.
20 июнда сенат ушбу битимларни блокловчи резолюция учун овоз берган. Июль ўрталарида ушбу резолюция вакиллар палатаси томонидан қўллаб-қувватланган ва шундан кейин резолюция Трампга имзолаш учун йўналтирилган.
Бу битимларни блоклаш ташаббуси конгрессда АҚШ-Саудия Арабистони муносабатларидан ихлос қайтиш ошаётганини акс эттиради. Гап шундаки, бу муносабатлар Саудия Арабистонининг Ямандаги фуқаролик урушида иштирок этаётгани ва The Washington Post нашри журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган.
Мавзуга оид
13:58 / 06.05.2026
Эрон уруши: БАА ва Саудия ўртасидаги яширин зиддиятлар юзага чиқди
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026