Ўзбекистон | 12:31 / 26.07.2019
9820
1 дақиқада ўқилади

Вьетнам ҳарбий делегацияси Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун “Фориш”га биринчи бўлиб етиб келди

Бугун, 26 июль куни Вьетнам Социалистик Республикаси ҳарбий делегацияси Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун “Фориш” полигонига етиб келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.

Халқаро армия ўйинларини ўтказишга мўлжалланган Ўзбекистоннинг “Фориш” тоғ-дала полигони жорий йилнинг август ойида V “Халқаро армия ўйинлари – 2019” доирасида “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловига биринчи марта мезбонлик қилади.

Меҳмонларни Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, ўқувчи ёшлар карнай-сурнай садолари остида ўзбекона удумлар билан тантанали равишда кутиб олди.

4 август куни старт оладиган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида Арманистон, Ангола, Озарбайжон, Беларусь, Россия, Зимбабве, Қозоғистон, Мьянма, Тожикистон ва Венесуэла (кузатувчи мақомида) каби давлатлар ғолиблик учун ўзаро курашади.

Мавзуга оид