Эксперт: «Биз валютафурушларга жиноятчи сифатида эмас, солиқ тўловчи сифатида қарашимиз керак»
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳалари муҳокама қилинмоқда. Ушбу жараёнда Банк-молия академиясининг молия кафедраси мудири Дилшод Раҳмонов ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиб, валютафурушлар ҳақида гапирди.
«Ҳозирги кунда жиноятчилик бутун дунёда камаймоқда. Европада ўқиган пайтларимизда ҳам кўрганмиз - қамоқхоналарда одамлар қолмаяпти, у ерда ишлайдиганлар бўшаб кетяпти. Буни ўргансангиз, жиноятчилик камайиб бораётганига гувоҳ бўласиз. Сабаб нима - улар жиноятчиликни камайтирмаяпти, балки жиноятчиликнинг мақомини ўзгартиряпти.
Ҳозирги кунда бозорларимизда валютафурушлар бор. Лекин уларга ҳозиргача жиноятчи сифатида қараймиз. Биз уларга жиноятчи сифатида эмас, солиқ тўловчи сифатида қарашимиз керак. 5-6 йил олдин банкка кириб, долларни еврога алмаштирмоқчи бўлдим. Бироқ, бундай хизмат кўрсатилмаслиги ҳақида айтишди. Ваҳоланки, бу каби хизмат уларда хусусий сектор кўрсатар экан. Биз уларга хусусий мақом, хусусий фаолиятни олиб боришга рухсат бериб, солиққа тортишимиз керак. Валютафуруш бўлса нима қилибди? Улар ҳам ўзимизнинг фуқаро. Уларни солиққа тортсак, бу бизга яна бир база бўлади. Бунда валюта билан шуғулланишни тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи лицензия рўйхатига қўшиб қўйиш керак. Унинг учун алоҳида қонун ишлаб чиқиш шарт эмас, қонунчиликка ўзгартириш киритиш етарли. Шунда жиноят сони ҳам камаяди», - деди Дилшод Раҳмонов.
Бундан олдин, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:12 / 14.06.2021
«Мижоз – банк учун»: Одамлар нега ҳали ҳам валютафурушларга мурожаат қиляпти?
18:46 / 14.05.2020
Андижонда қалбаки долларларини ўтказиб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлган валютафуруш ўзини сувга ташлади
09:20 / 08.02.2019
Бош прокуратура: пластик картадан пул ечиб олган «валютафуруш» қўлга тушди
12:32 / 12.07.2018