Трамп АҚШнинг келгуси президенти бўйича ўтказилган сўровда иккинчи ўринни олди
АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканали томонидан бўлғуси давлат раҳбари ким бўлишига доир ижтимоий сўровда иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Mediaite хабар қилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, аксарият америкаликлар 2020 йилда бу лавозимда демократ Жозеф Байденни кўришни истаётганларини билдиришган. Қайд этилишича, унинг рейтинги 10 пунктга кўтарилган.
Трамп эрталабки Fox & Friends шоу дастури орқали намойиш қилинган сўров натижаларидан ғазабланганини Twitter саҳифасида изҳор қилди, дейиш мумкин. У ҳеч қачон бу сиёсатчига мағлуб бўлмаслигини таъкидлади.
.@FoxNews is at it again. So different from what they used to be during the 2016 Primaries, & before - Proud Warriors! Now new Fox Polls, which have always been terrible to me (they had me losing BIG to Crooked Hillary), have me down to Sleepy Joe. Even considering.....
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) July 26, 2019
76 ёшли америкалик сиёсатчи Жозеф Байден ўз фаолияти давомида уч марта (1988, 2004 ва 2008 йй) президент сайловларида иштирок этган ёки иштирок этиш истагини билдирган. 1973 йили, 30 ёшида Дэлавер штатидан сенаторликка сайланган. 2016 йили Трамп ваколатлари тугагач, президентлик курашида қатнашишга тайёрлигини билдирган эди.
Жозеф Байден собиқ Югославияни бомбардимон қилиш, АҚШнинг Ироққа бостириб киришини қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024