Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бозорларда ичимлик суви ичишга мўлжалланган бепул жойлар ташкил қилиш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида бозорларда ичимлик суви ичишга мўлжалланган бепул махсус жойларни барпо этиш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Бозорларда ичимлик суви ичиш учун бепул махсус жойларни барпо этишни сўраймиз. Бу албатта, харидорлар ва сотувчилар учун қулайлик яратади. Кимнидир дўкондан сув сотиб олишга пули бўлмаслиги ёки кимгадир қадоқланган сув ёқмаслиги мумкин. Ҳар ким учун танлаш ҳуқуқини яратишимиз керак”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, сувсиз ҳаёт йўқлиги, айниқса, ёз мавсумидаги иссиқ кунларда кўпроқ сезилади. Бундай жойларни сувни исроф қилмайдиган технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш керак ва назоратини бозор маъмурияти амалга ошириши лозим бўлади.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, бозорларда ичимлик суви ичишга мўлжалланган бепул махсус жойларни барпо этишни таклиф қиламан”, - дея якунланади петиция.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026