Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди:

2019-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбаларининг асосий кўрсаткичлари;

2019-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида саноат йўналишида амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида хизматлар соҳаси ва сервисни ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

2019-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида қишлоқ хўжалиги йўналишида амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

2019-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида лалмикор ерларда барпо этиладиган янги интенсив технологияли боғ ва токзорларнинг манзилли рўйхати;

2019-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида муҳандислик коммуникация, йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, алоқа тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар;

2019-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа турдаги ижтимоий соҳа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

2019-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш ва фойдаланишдан чиқариб юборилган ерларни фойдаланишга қайтариш чора-тадбирлари.

Дастур параметрларининг бажарилишини таъминлаш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш вазифаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги зиммасига юкланди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси билан биргаликда Қамаши туманида ипакчиликни ривожлантириш учун 2 000 гектар тут плантациялари ташкил этилишини таъминлайди.

Қамаши туманининг табиий-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2 500 гектар ер майдонида писта плантацияларини ташкил этиш бўйича таклифи маъқулланди.