Ижтимоий тармоқларда орқа қисмига ит жасади боғланган автомашина акс этган лавҳалар тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ушбу ҳолат бўйича изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 24 июл куни Қамаши тумани “Қуйи янги” МФЙда яшовчи Д.Т. ўзига тегишли «Дамас» русумли автомашинасида «Қарши-Шаҳрисабз» йўлининг Қамаши тумани «Қуйиянги» МФЙдан ўтган қисмида кетаётиб йўл бўйида ётган ит жасадини кўриб қолган.

У жасадни автомашинасининг орқа қисмига боғлаган ҳолда судраб олиб кетган.

Қарши шаҳрига ҳаракатланиб кетаётган «Нексия-3» русумли автомобил эгаси ва унинг ичидаги йўловчилар Т.Д.ни харакатларидан норози бўлиб, автомобилни тўхтатиб гаплашиб, ҳолатга ойдинлик киритишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судига юборилган.