ДХХ раиси Покистонга борди
Жорий йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Покистоннинг Равалпинди шаҳрида ушбу давлат қуруқликдаги қўшинлар штаби (COAS) бошлиғи, генерал Камар Жавед Бажва билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда ўзаро ва профессионал қизиқишга сабаб бўлаётган масалалар муҳокама қилиниб, икки мамлакат ўртасида мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги умумий вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.
Иккала томон ҳам ҳарбий алоқаларни, айниқса, кадрлар тайёрлаш ва терроризмга қарши кураш соҳасида янада оптималлаштиришга келишиб олдилар. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Покистон армиясига профессионаллик ва минтақавий барқарорликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Покистон ОАВ.
Мавзуга оид
14:00 / 07.09.2024
Ўзбекистон Покистон билан ахборот технологиялари соҳасида алоқаларни жадаллаштиради
15:09 / 04.09.2024
«Меҳр» операциясида Ўзбекистонга қайтарилганларнинг 9,8 фоизи анъанавий ислом динига эътиқод қилади» – Ботир Турсунов
13:18 / 04.09.2024
«Хуросон вилояти»га қарши курашда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш муҳим – Ўзбекистон ДХХ раиси
12:27 / 21.08.2024