Ўзбекистон | 15:53 / 03.08.2019
12873
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида баённома кучга кирди

Фото: Президент матбуот хизмати

2019 йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Беларусь Республикаси ҳукумати ўртасида 1994 йил 22 декабрдаги Халқаро автомобиль транспорти қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 2018 йил 13 сентябрда Тошкент шаҳрида имзоланган баённома кучга кирди.

ТИВ хабарига кўра, баённома мазкур битимга тенг шартлар асосида келишилган миқдорда йўл йиғимлари тўловисиз ёки йўл йиғимлари тўлови билан рухсатнома бланкаларини ўзаро тақдим қилишни кўзда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Баённома транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга имкон беради, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун янги истиқболлари очади ҳамда ўзаро манфаат асосида Беларусь Республикаси ҳудуди орқали Европа иттифоқи билан экспорт-импорт юкларини ташишда Ўзбекистон юк ташувчилари иштирокини ошириш учун шароитлар яратади.

Мавзуга оид