«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоа машғулотларида жароҳат олди.
Клуб матбуот хизмати маълумотига кўра, тиббиёт штаби 32 ёшли футболчининг болдир мушаклари шикастланганини аниқлаган. У қачон соғайиши аниқ эмас.
Шуниси аниқки, Месси жамоа билан 8 ва 11 август кунлари АҚШда «Наполи»га қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларига бора олмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КОНМЕБОЛ Леони 3 ойга халқаро ўйинлардан четлатганди.








