Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда нишонни юқори аниқликда урадиган бошқарилувчи ракеталар тақдимоти ўтказилди
Эронда нишонни юқори аниқликда урадиган бошқарилувчи ракеталар тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда "Меҳр" агентлиги хабар берди.
"Буюк ёвуз Америка ва унинг малайларининг ғазаби ва пўписаларига қарамасдан мудофаа вазирлиги керакли вақтда Ислом республикасини иккиланмасдан ҳимоя қила олади", Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий тақдимот маросимида.
"Ҳаво-ҳаво" синфига мансуб нишонни юқори аниқликда урадиган бошқарилувчи ракеталар мудофаа вазирлиги ва Iran Electronics Industries компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилди.
Қайд этилишича, Yasin ракетаси йиғилувчи қанот билан жиҳозланган ва дрон орқали учирилиши мумкин. У 50 км масофагача парвоз қилади.
Ghaem ракетаси нишонга аниқ тегишда кўпи билан 50 см масофага адашиши мумкин.
Balaban ракетасини эса сенсорлар ва GPS ёрдамида бошқариш мумкин.
Мавзуга оид
08:55
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
08:48
Дунё космодромлари харитаси: ким энг кўп ракета учирмоқда?
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026