Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: 2012 йилдан бери Ўзбекистоннинг 1500 фуқароси террорчилик гуруҳларига қўшилган
Алеппо,Сурия / Фото: Марина Лысцева/ТАСС
Сурия шимоли-шарқида олти ой давомида МДҲ мамлакатларининг 2000га яқин фуқароси қўлга олинган. 2019 йил бошидан бери уларнинг 524 нафари - деярли барчаси аёллар ва болалар - Қозоғистонга, 156 нафари Ўзбекистонга ва 84 нафари Тожикистонга қайтарилган. Бироқ, Марказий Осиёдан Сурия ҳамда Афғонистонга чет эллик террорчи жангарилар оқими тўхтамаяпти.
Бу ҳақда БМТ бош котибининг ИШИД томонидан халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солиниши ҳақидаги янги ҳисоботида айтилган. Унда таъкидланишича, 2012 йилдан бери Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ҳар биридан 1500га яқин фуқаролар террорчилик гуруҳларига қўшилган.
«Минтақа давлатлари янги жангарилар ва террорчилар тарафдорлари пайдо бўлаётганидан хавотирда, улар ёлланяпти ва ўз мамлакатларида қолиш ҳақида буйруқ оляпти. 2019 йилда минтақада махсус хизматлар томонидан ўтказилган қўшма амалиёт натижасида ИШИДнинг 26 аъзоси ҳибсга олинди, уларнинг баъзилари қайтган шахслар эди», - дейилади бош котиб ҳисоботида.
Унда хабар қилинишича, терроризмни тарғиб қилувчи материаллар интернетда Марказий Осиё давлатлари тилларида тарқатилмоқда, бу уларнинг аҳолисини ёллаш ҳамда минтақа мамлакатларида ИШИДнинг яширин бўлинмаларини яратишда ёрдам бермоқда.
Мавзуга оид
21:31 / 06.05.2026
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026