Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 623 миллион сўмга 30та бекат қурилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси томонидан айни пайтда вилоятнинг туман ва шаҳарларида 19 та замонавий бекат қуриш ишлари давом этмоқда.
Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, “Обод қишлоқ - 2019” дастури доирасида ички автомобиль йўлларида жами 30 та бекат қурилиши режалаштирилган бўлиб, уларни мустақилликнинг 28 йиллик шодиёнасига қадар битказиш режалаштирилган. Мазкур бекатлар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ажратилган 623 миллион 753 минг сўм маблағ эвазига қурилмоқда.
Ҳозирга қадар Пахтачи, Нарпай ва Қўшработ туманида 3 тадан Нуробод, Оқдарё, Булунғур ва Пайариқ туманида 2 тадан ҳамда Каттақўрғон ва Тойлоқ туманида 1 тадан бекат қуриш ишлари давом этяпти.
Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026