Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизга Хитойдан автобуслар олиб келинади
Сурхондарё вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган корхоналар автопаркини замонавий автобус ва микроавтобуслар билан тўлдириш мақсадида вилоят мутасаддилари ва бир гуруҳ тадбиркорлар Хитой Халқ Республикасининг Цзянсу провинциясига ташриф буюришди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, делегация вакиллари Янчжоу шаҳрида махсус техникалар, шаҳар ва шаҳарлараро автобусларни ишлаб чиқарувчи “Asiastar” компанияси фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф давомида ушбу компаниядан 100 га яқин замонавий автобусларини харид қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Хитойдан олиб келинадиган бу замонавий автобуслар Термиз шаҳрида транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш имкониятини яратади, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
10:05 / 22.06.2026